Голландия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Берт ван Марвейк мамлакат футбол федерациясининг “апелсинранглилар” бошқарувини Гус Хиддинкга ишониб топширганини танқид қилди.
"Ўтган йили ҳаммамиз терма жамоага Рональд Куман келишини кутдик, якунда эса Гус Хиддинк бош мураббийга айланди. Гарчи Хиддинк ва Блинд тандеми қизиқарлироқ кўринишса-да, Куман Голландия учун энг яхши номзод эди", - дейди ван Марвейк.