Кириш Регистрация

"Бухоро" - "Қўқон-1912" Превью

Баҳо:
+ | -

19 сентбярь куни Бухорода Олий лига 22-тур доирасидаги “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

“Бухоро” ва “Қўқон-1912”  жамоалари олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8 тасида қўқонликлар ғолиб бўлишган, 2 та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар бу рақибни 9 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати 38:30 “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 29, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашувлар 2 май куни Қўқонда рўарў келишган. Ўша баҳсда мезбнлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

 

Бухорода ўтган барча учрашувлар:

10.08.2003

Бухоро - Қўқон 1912            - 4:2 (2:1)

04.05.2002

Бухоро  - Қўқон 1912 - 2:0 (0:0)

29.03.2000

Бухоро – Темирйўлчи - 2:0

05.05.1999

Бухоро – Темирйўлчи - 6:1 (4:0)

18.03.1998

Бухоро – Темирйулчи - 1:0

29.04.1995

Нурафшон – Темирйўлчи -3:1

05.06.1994

Нурафшон – Темирйўлчи - 5:3

12.05.1993

Нурафшон  - Темирйулчи - 2:2 (1:2)

20.09.1992

Нурафшон – Темирйулчи - 3:0 (1:0)

 

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида бўлиб ўтган 9 ўйиннинг 8 тасида ғалаба қозонган. Битта учрашувда (1993 йил) дуранг қайд этилган.

 

Қизиқарли маълумот:

Маълумки, Бухоро ва Қўқон мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари саналади. Ўзбекистон тарихида бу шаҳарлар муҳим аҳамият касб этади. Аломалардан бири бу икки шаҳарни дунёда қўшимча ном билан аталувчи кам сонли шаҳарлардан эканлигига урғу берган. Яъне, Бухорои шариф ва Ҳуқонди латиф.

Шанба куни қадимий шаҳарларимиз жамоалари ўртасидаги қизиқарли баҳснинг гувоҳи бўламиз.

 

Бухорода Агишев ишлайди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 22-турда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, 19 сентябрь куни Бухорода бўлиб ўтадиган “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувни Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлди.

Олий лига

22-тур

«Бухоро» (Бухоро) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Ф. Нарсафаров (Қарши)

 

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:02, 16.09.2015.
Ўқилди: 2301 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик