"Манчестер Сити” устози Мануэль Пеллегрини “Ювентус”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқич 1-тур учрашуви (1:2) ҳақида тўхталиб ўтди.
“Биз Туринда вазиятни ўнглашга уриниб кўрамиз. Бугун биз Буффоннинг феноменал ўйини билан тўқнаш келдик.
Мағлубиятга учраган бўлсак-да, “Ювентус”нинг шубҳали голига қадар ўйинни назорат қилаётгандик. Биз тўпга кўпроқ эгалик қилиб, кетма-кет хавфли вазиятларни юзага келтирдик", - дейди Пеллегрини.