“Рома” ҳужумчиси Франческо Тотти Чемпионлар Лигаси 1-турида “Барселона”га қарши ўйиндаги дуранг(1:1) натижадан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади.
“Бўрилар” таркибидаги энг тажрибали футболчи римликлар ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренцининг узоқ масофадан киритган голига ҳам юксак баҳо берди.
- “Барселона”га билан ўйин ва ундан қайд этилган натижадан қониқдим, - дея Тотти сўзларини келтиради Tmw га таяниб Спорт Экспресс. - Бу йилги мавсум ЕЧЛдаги илк қадам ташланди. Флоренцининг голи ҳақида эса гапирмасам бўлмайди. Бу ажойиб зарба тарихга муҳрланади.