Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

ЕЧЛнинг бугунги баҳсларида ким қандай ҳолатда?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун ЕЧЛда 8 учрашув бўлиб ўтади. Мазкур турда бир қатор марказий ўйинларни ҳам кўришимиз мумкин. “Зенит” – “Лион”, “Байер” – “Рома”, “Арсенал” – “Бавария”, “Динамо К” – “Челси” шулар жумласидан. Булар орасида “Арсенал” – “Бавария” сўзсиз бугунги кечанинг энг муҳим ўйини десак адашмаган бўламиз.

БАТЭ – “Барселона”
БАТЭ олдинги турда “Рома”ни таслим этди. Ғалабанинг асосий омили сифатида мезбонларнинг иштиёқлари дея айтишимиз мумкин. Аммо навбатдаги рақиб “Барселона”. Агар икки ҳафта олдин БАТЭ “Барселона”га қарши ўйин ўтказганида, балки каталонияликлардан очко олишларига умид қилса бўларди. Бугун эса “Барселона”нинг ғалаба қозониши ҳақиқатга яқинроқ.

“Байер” – “Рома”
Тенг кучлилар тўқнашуви. Аммо “Байер” 3 очкога, “Рома” 1 дурангга эга. Яна бир фарқли томони “Байер” БАТЭни 4:1 ҳисобида доғда қодирган бўлса, “Рома” БАТЭ олдида ожиз қолган - 3:2. Бугун мазкур рақиблар тўқнаш келишади. Кўрамиз, орадаги фарқ йўққа чиқадими ёки акси? Буни бир неча соатлардан сўнг билиб олишимиз мумкин.

“Арсенал” – “Бавария”
Куннинг марказий беллашуви. Турнирда бир-биридан зериккан жамоалар тўқнашуви. Бу икки клуб охирги йилларда жуда кўп бор тўқнаш келмоқда. Уларнинг ўзаро ўйинларидан хулоса қилсак, “Бавария” ЕЧЛда “Арсенал” учун сўнгги манзилдек. Лондонликлар “Бавария”га қарши ҳаракат қилишадими, демак Арсен Венгер шогирдлари кейинги босқичдан умидларини узадилар. Бу сафар ҳам шунга яқинроқ. “Тўпчилар” ўтказилган 2 ўйинда очко олишолмади. Навбатдаги 2 та учрашув Левандовскиси бор “Бавария” билан бўлишини инобатга олсак, “Арсенал”нинг гуруҳда қолиб кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

“Динамо З” – “Олимпиакос”
Буни ҳам тенг кучлилар тўқнашуви деб қарасак бўлади. Мос равишда томонлар 2 ва 3-ўринларда боришмоқда. Қайсидир клуб ғалаба қозонишини ёки мағлубиятга учрашини тахмин қилиш қийин. Аммо “Арсенал” мазкур ўйиндан дурангга рози. Агар “Динамо З” ва “Олимпиакос” 1 мартадан ғалаба қозониб, “Арсенал” “Бавария” тўсиғидан ўта олмаса, ана ўшанда томошанинг каттаси бошланади. “Арсенал”нинг ҳолига маймунлар йиғламайди, Моуриньо кулади.

“Порту” – “Маккаби”
Бу гуруҳда “Маккаби” очко улашувчи жамоа. Португалияликларни “Маккаби”дан 3 очко олишларини ҳатто меҳмонларнинг ўзлари ҳам яхши тушуниб турган бўлишса, ажаб эмас.

“Динамо К” – “Челси”
Мусобақа бошланишидан олдин гуруҳда ҳамма “Челси”ни фаворит, қолганлар 2-ўрин учун курашадилар деб ўйлашган эди. Аммо ҳозир эмас. Премьер-лигада ишлари юришмаётган “Челси”ни ЧЛда яна бир синов кутиб турибди. “Аристократлар” олдинги турда “Порту”дан қабул қилинган мағлубият шунчаки тасодиф эканлигини исботлашлари учун имконият юзага келди.

“Зенит” – “Лион”
“Зенит” 2 учрашувда 100 фоизлик натижа файд этиб, гуруҳда пешқадамликни қўлга олган. Энди буёғига россияликлар эътиборни пасайтирмаган ҳолда одимлашлари керак бўлади. “Лион” эса бир очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. Умуман олганда, гуруҳдаги жамоаларнинг савияси деярли бир хил. Шундай экан, клублар вақтида отни қамчилашса, ошиқлари олчи бўлиши аниқ.

“Валенсия” – “Гент”
Биринчи ўйинда “Зенит”га имкониятни бой бериб қўйган “Валенсия” иккинчи турда “Лион” клубидан ғалабани тортиб олди. Бу гал эса “Гент” билан куч синашади. “Лион” билан 1:1, “Зенит”га қарши Россиядаги беллашувда 2:1 ҳисобини қайд этган “Гент”нинг “Валенсия”га 3 очкони шунчаки улашиб беришига ишониш қийин. Хуллас, бизни олдинда бир-биридан қизиқарли баҳслар кутиб турибди.

Барча учрашувлар Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:31, 20.10.2015.
Ўқилди: 4045 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.