Милан осмонидан топиб кўрингчи,
Энди кўринмайди ёрқин юлдузлар.
Ким эди бир пайтлар буткул биринчи?
“Милан”ни соғиниб кетди бу кўзлар!
Бугун жой берилмиш дидсиз ёшларга,
Посбон йўл тополмас тўпни ушларга…
Шеванинг голлари кирар тушларга,
“Милан”ни соғиниб кетди бу кўзлар!
Бугун бу жамоа жуда ҳам майда,
Довдираб юради пастлаган жойда…
Какаю Индзаги ҳужуми қайда,
“Милан”ни соғиниб кетди бу кўзлар!
Не ишлар ўтмади бугун ўртада,
Биз билган фарқлар ҳам жуда катта-да!
Чин ҳоким эдия кўҳна қитъада,
“Милан”ни соғиниб кетди бу кўзлар!
“Етар бу мудроқлик, сарҳадлик билмас,
Қирол, кўзингни оч, очмасанг бўлмас,
Сени кўрмагунча сира ҳам кулмас!”
“Милан”ни соғиниб кетган бу кўзлар!
Хайрулла Ҳамидов