Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Златан Ибрагимовичнинг ЧЛдаги голлари таҳлили

Баҳо:
+ | -

Златан Ибрагимович Чемпионлар лигасида 113 та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 43 та гол ёзидириб қўйган.
 
“Аякс”
Ибрагимович “Аякс” таркибида 2002-2004 йиллар давомида Чемпионлар лигасида 19 ўйинда ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.  Златан биринчи мавсумда 5 та ,  иккинчисида эса атиги 1 гол урди холос.
 
“Ювентус”
Швед ҳужумчиси 2004-2006 йиллар давомида “Ювентус” шарафини ҳимоа қилди.  Бироқ у Турин суперклуби сафида ўзини кўрсата олмади.  Биринчи мавсумда 10 та ўйинни “қуруқ” ўтказган ҳужумчи,  иккинчисида 9 учрашувда 3 та гол урди холос.  Ибра Чемпионлар лигасида кетма-кет 14 ўйинда гол ура олмай,  шахсий “рекорд”ини ўрнатди.
 
“Интер”
“Ювентус” “Б” серияга тушириб юборилгач,  “Интер”дан кўним топган Златан Чемпионлар лигасида яна “қуруқ” серияларини бошлаб юборди.  Илк мавсумда у бирорта ҳам гол ура олмади.  Умуман олганда Миланликлар таркибида у 3 мавсумда 23 учрашувда 6 марта ўз номини таблога ёздириб қўя олди.  “Интер”даги “қуруқ” ўйини 12 ўйинни ташкил этди.
 
“Барселона”
2009-2010 йилги мавсумни “Барселона”да ўтказган Ибрагимович мазкур турнир доирасида 10 та ўйинда 4 та тўп киритди.  Энг қизиғи Каталонияликлар Златан гол урган  ўйинларда “Рубин”,  “Штутгарт” ва “Арсенал”ни мағлуб эта олишмаган.
 
“Милан”
Ибрагимович яна Миланга қайтди ва бу сафар “Милан” таркибида тўп сура бошлади.  Швед ўғлони “россонерилар” таркибида ЧЛ доирасида 2 мавсум ичида 16 ўйинда 9 гол урди.  Афсуски у жамоаси билан нимчорак ва чорак финал тўсиқларидан ўта олмади.
 
“ПСЖ”
Златан ҳеч қачон Чемпионлар лигасида сермаҳсуллиги билан алоҳида ажралиб турмаган.  Бироқ бу гап у “ПСЖ”га ўтганидан сўнг ўз аҳамиятини йўқотди.  Ибра илк мавсумда 3 та гол урган бўлса,  иккинчисида 10 та тўп киритиб ўзининг шахсий рекордини ўрнатди.  Ибрагимович ҳозирча ПСЖ либосида ЧЛда 27 баҳсда иштирок этиб 15 та голга муаллифлик қилди ва Парижликларнинг ушбу турнирдаги энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турибди.
 
Севимли рақиблари
“Андерлехт” – 5 гол
“Арсенал”,  “Осер”,  “Барселона” – 3 гол
“Лион”,  “Рапид”,  “ПСВ”,  “ЦСКА”,  “Аякс”,  “БАТЕ”,  “Бенфика”,  “Байер” – 2 гол
“Русенбург”,  “Валенсия”,  “Рома”,  “Сельта”,  “Бавария”,  “Фенербахче”,  “Вердер”,  “Штутгарт”,  “Виктория”,  “Динамо Киев,  “Динамо” Загреб”,  “Олимпиакос”,  “Рубин” – 1 гол
Ибрагимовичнинг энг севимли рақиби Белгиянинг “Андерлехт” клуби бўлиб турибди.  У ушбу клубга қарши икки ўйинда 5 та гол киритган.  Умуман олганда Ибрадан жабр чеккан клублар сони 25 тани ташкил қилмоқда.
 
Энг кўп жабр чеккан мамлакатлар
Франция,  Испания,  Германия,  Белгия – 5 гол
Голландия – 4 гол
Россия,  Англия – 3 гол
Австрия,  Болгария,  Португалия – 2 гол
Норвегия,  Италия,  Туркия,  Чехия,  Украина,  Хорватия,  Греция.
Ибрагимович жами 17 давлат клублари дарвозасига йўл топа олган.  Улар орасида Франция,  Испания,  Германия ва Белгия клублари энг кўп жабр чекишган.
 
Ибрагимович қайси таймда яхши ўйнайди?
Златан 43 та голининг 23 тасини биринчи,  20 тасини эса иккинчи таймларда киритган.  Бундан кўриниб турибдики у ҳар иккала бўлимда ҳам тенгдай ўйнай олади.
 
Учрашувлар
Ибрагимович жами 110 та учрашув ўтказган бўлса,  ана шуларнинг 105 тасида учрашувни  асосой таркибда бошлаган ва 70 тасида тўлиқ ўйнаган.  5 марта захирадан ўйинга қўшилган бўлса,  2 учрашувда қайдномадан жой олиб,  захира ўриндиғида қолиб кетган. 
 
Карточкалар
Ибрагимович 110 ўйинда 15 марта огоҳлантирилган ва 4 бора майдондан четлатилган.  У қизил карточка олган ўйинлар:
2005-йил.  “Ювентус” – “Бавария” 2: 1 (90-дақиқа)
2006-йил.  “Интер” – “Бавария” 0: 2 (58-дақиқа)
2013-йил.  “Валенсия” – “ПСЖ” 1: 2 (90-дақиқа)
2015-йил.  “Челси” – “ПСЖ” 2: 2 (31-дақиқа)
Ибра 4 та қизилнинг иккитасини “Бавария”га қарши ўйинларда олган.  Шунингдек у икки марта ўйиннинг сўнгги дақиқасида четлатилган.  Златан қизил олган ўйинларда жамоадошлари фақатгина бир марта рақибга ютқазишган.  У икки мартадан уйдаги ва сафардаги ўйинларда четлатилганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
 
Пенальтилар
Ибрагимович жами 6 марта 11 метрлик “нуқта”га яқинлашган ва уларнинг 5 тасидан унумли фойдаланган.  Златан фақатгина бир бора 2003-йили “Олимпиакос”га қарши ўйиннинг 82 дақиқасида пенальтини кўкка совурган.
 
Фактлар
1.  27 та голини 90 дақиқа ўйнаган учрашувларида киритган.
2.  Фақатгина бир марта захирадан майдонга тушиб гол урган.  2008-йили “Интер” сафида “Вердер”га қарши ўйиннинг иккинчи бўлим бошида майдонга чиқиб 88-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйган.  Афсуски ўша баҳсда “нерадзуррилар” имкониятни бой беришган.
3. Энг тезкор голини 2013-йили “Бенфика” дарвозасига киритган.  Ўшанда Ибра 5-дақиқадаёқ зафар қучган.
4.  11 ва 88 дақиқаларда 2 тадан тўп киритган.
5.  Унинг голсиз сериялари 14,  12,  8,  7 ўйиндан иборат.
 
Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:41, 11.11.2015.
Ўқилди: 3534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.