Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Швеция ва Украина Евро-2016га чиқди!

Баҳо:
+1 | -

Швеция терма жамоаси Евро-2016 саралаш плей-офф босқичи доирасида Дания майдонида ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда шведлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Жавоб ўйинининг 19-дақиқасида Златан Иброҳимович ўнг қанотдан етказилган узатмани жарима майдончаси ичида мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида унинг ўзи жарима зарбасини чиройли тарзда голга айлантирди.

Иккинчи гол амалда йўлланма тақдирини ҳал қилди. Боиси, қолган дақиқаларда данияликлар 4та гол ура олишмасди. Аммо Дания ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Украина эса жавоб ўйинида тезкор гол ўтказиб юборганига қарамай, қолган дақиқаларда ўз ўйинини топиб олди ва Словенияга жиддий қаршилик кўрсатди. Ўйин жуда асабий кечди. Жунайт Чақирга учрашувни бошқариш осон кечмади. Ўйинга қўшиб берилган 7-дақиқада Ярмоленко ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Украина терма жамоаси ҳам Францияда ўтадиган Европа чемпионатига борадиган бўлди.

Евро-2016 саралаш плей-офф
Дания – Швеция 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 19 Иброҳимович, 0:2 – 76 Иброҳимович, 1:2 – 81 Поульсен, 2:2 – 90 Вестергор.
Дания – Шмейхель, Аггер, Якобсен, Кьер, Дурмиси (Вестергор, 83), Дилэйни (Крон-Дели, 46), Эриксен, Хейбьерг, Йоргенсен, Бендтнер (Расмуссен, 60), Поульсен.
Швеция – Исакссон, Бенгтссон (Ольссон, 86), Гранквист, Юханссон, Люстиг, Чельстрем (Свенссон, 69), Левицки, Ларссон (Хильемарк, 81), Форсберг, Берг, Иброҳимович.
Огоҳлантиришлар: Бенгтссон (10), Дурмиси (51), Поульсен (58), Ларссон (70), Хейбьерг (77).
Биринчи ўйин – 1:2.

Словения – Украина 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 11 Цесар, 1:1 – 90 Ярмоленко.
Словения – Ханданович, Илич, Йокич, Бречко, Цесар, Бирса (Лазаревич, 80), Крхин, Кампль, Печник (Иличич, 67), Безяк (Любиянкич, 68), Новакович.
Украина – Пятов, Хачериди, Шевчук, Федецкий, Ракицкий, Степаненко, Рыбалка, Сидорчук (Гармаш, 61), Ярмоленко, Коноплянка (Тимощук, 90), Селезнев (Кравец, 80).
Огоҳлантиришлар: Цесар (1), Коноплянка (4), Йокич (25), Рыбалка (32), Печник (38), Лазаревич (90).
Четлатиш: Бречко (90).
Биринчи ўйин – 0:2.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:46, 18.11.2015.
Ўқилди: 5018 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.