Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Ҳақиқат эгилади-ю...

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати-Олий лига баҳсларининг сўнги 30-тури ҳам якунига етди. Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Бухоро” клубини қабул қилиб аламли мағлубиятга учради. Жиззах марказий стадиони узра тарқалган “қора” булутлар 8000 мингдан зиёд фудбол ишқибозларини кўнглини ҳам “қора” қилди.

Ўйинни дастлабки 10 дақиқаси жиззахликлар учун ҳақиқий интрига бўлди. Тўртинчи ҳамда еттинчи дақиқаларда ҳакам томонидан белгилаб берилган жаримадан унумли фойдаланган бухороликлар олдинга чиқиб олишди. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Биз кўплаб маротаба чин маънодаги кескин кечадиган баҳсларни кимдир ёки нимадир бузишига кўникиб ҳам қолдик. Тўғридан-тўғри “Спорт” телеканали орқали намойиш эталаётган баҳсни бош ҳакам ва унинг ёрдамчилари очиқчасига “бузишди”. Ҳакамларимиз савия жиҳатдан қанчалик уқувсизликларини кўрсатиб қўйишди. Ён ҳакамларнинг қўпол хатолари-ю бош ҳакамнинг тушинарсиз ҳатти-ҳаракатларини нафақат стадиондаги муҳлислар кузатишди, балким телевизор қаршисида ўтирган миллионлаб юртдошларимиз ҳам такроран вазиятларда кўриб боришди. Қачонгача бу каби ҳолатлар ривожланмоқчи бўлган жамоаларни руҳан ва жисмонан эзади. Ахир жиззахликлар ҳам футболни ва ўз жамоаси ўйинларини стадионларни тўлдириб кўзатиб боришади-ку!!!! Қачон биз ҳақиқий курашлар остида кечадиган баҳсларни кузатамиз? Ахир мамлакатимизда спорт турларига,айниқса, футболга бўлган эътибор алоҳида аҳамиятга эгаку.

Энди ўйинга қайтсак, иккинчи бўлимда йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ “Сўғдиёна” олдинга интилди. Бир неча бор қулай вазиятлар яратди, аммо, якуний зарбани берадиган футболчи топилмади. Ниҳоят, Жасур Ҳакимов ўртадаги фарқни биттага қисқартирди. Лекин, орадан кўп ўтмай бухороликлар учинчи голни киритишди. Бутун стадион сукунатга чўмиб турган бир вақтда жиззахликлар яна битта тўп киритишди. Бироқ минг афсуски учинчи голни урушга “Сўғдийёна”га вақт ва куч етмади. Стадиондаги минглаб футбол ишқибозларининг ҳафсаласи пир бўлиб трибуналарни тарк этаётган бир вақтда Самарқандда “Динамо” ва “Олмалиқ” баҳсида дурранг натижа қайд этилганлиги маълум қилинди. Шу тариқа “Сўғдиёна” 15 ўринда мавсумни якунлаб, 25 ноябрь куни “Оқтепа” жамоаси билан Олий лигада ўйнаш учун баҳс олиб боради.

Биз жиззахлик муҳлислар жамоамизга ишонамиз ва охиригача қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Зеро, ҳақиқат эгилади, букилади, аммо, синмайди!!!

Жиззахдан Акмал БИНОКУЛОВ

 

Манба: sports.uz
Киритилди: 00:22, 21.11.2015.
Ўқилди: 3790 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.