«Байер» ва Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Хавьер Эрнандес кетма-кет иккинчи марта Бундеслигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Чичарито декабрь ойида Германия чемпионати доирасида рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди. Мексикалик футболчи ўртача ҳар 52 дақиқада биттадан гол урган.
Чичарито ушбу мавсумда «Байер» таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. У ёзги трансфернинг сўнгги кунларида "Манчестер Юнайтед"дан "доришунослар" сафига бориб қўшилганди.