"Эспаньол"нинг собиқ яримҳимояиси Мойсес Уртадо "Барселона" ҳимоячиси Херард Пикени танқид қилишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пике Испания кубогининг 1/8 финалида каталониялик жамоалар тўқнашувида "Барса"нинг ғалабасидан (4:1) сўнг шундай деган эди: "Улар "ғаройиб камчилик"лардир. Улар шу қадар камчиликки, стадионни ҳам тўлдира олмайдилар". Футболчи бу ерда "Эспаньол"нинг реклама ролигида ишлатган "Ғаройиб камчилик" деган шиорни назарда тутган эди.
Шундан сўнг Уртадо Пикенинг сўзларини шарҳлай туриб, уни танқид қилган эди. Marca газетасининг келтиришича, Уртадо бу сафар бу сўзларни айтган:
"Барселона"да кўп йиллар давомида тарбиялик инсонлар ўйнаган. Энди эса жамоани оталар тарк этишди, болалар эса қаровсиз қолишди. Агар сен ҳаммага маълум шахс бўлсанг, оғзингга келган сўзларни ишлатишдан тийилишинг керак. Пике айтган сўзлар унинг энг ёмон қилиғи эмас. У бундан ҳам батдар ишларни қилган. Масалан, унинг Арбеолага нима қилганини эсланг. Пике ҳар куни хато қилади, ОАВ эса кулади", - дейди Уртадо.