Ўзбекистонлик дарвозабон Александр Лобанов бугун Эроннинг "Персеполис" клуби сафига бориб қўшилди. Бу ҳақда iribnews.ir сайтига асосланиб stadion.uz хабар тарқатди.
"Пахтакор" дарвозабони теҳронликлар таркибида кўрикдан ўтади. 30 ёшли посбон "Персеполис" мураббийларида яхши таассурот қолдирса, Лобанов билан шартнома имзоланиши мумкин.
Шунингдек, parsfootball.com сайтининг хабар тарқатишича, "Персеполис" яна бир ўзбек дарвозабони Темур Жўраев билан ҳам қизиққан. 31 ёшли посбон ўтган мавсумни "Шўртан" таркибида ўтказганди.
Аввалроқ "Персеполис" ўзбекистонлик бошқа дарвозабон Игнатий Нестеровга қизиқаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.