Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ESPN: Моуриньо «МЮ»га 6 саҳифадан иборат хат йўллади

Баҳо:
+ | -

«Челси» клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш истагини билдирди.

52 ёшли португалиялик мутахассис «МЮ» раҳбарлари орасида унга қарши бўлганлар борлигини билади ва шу боис у манкунианликларга хат йўллади. Бу хатида у нима учун "МЮ"ни бошқариши кераклигини раҳбариятга тушунтириб берган.

Олти саҳифадан иборат мазкур хатда Моуриньо клуб бош мураббийи лавозимида ишлаш ишқида ёнаётганини, жамоа принципларига муносиб бўлишга тайёрлигини маълум қилган ҳамда батафсил ёзилган иш режасини  тақдим қилди.

Таъкидлаш лозим, Моуриньо "Челси"дан истеъфога чиққанидан кейин унинг вакиллари «МЮ» билан алоқага чиққанди. Аммо клубдаги айрим раҳбарлар унинг номзодига қарши чиқиб келишмоқда. Бунга Жозенинг доимо жанжалларга аралашиб юриши, ҳимоявий футбол тарафдори экани, жамоа Академияси футболчиларининг ривожида мураббий дадил ҳаракат қила олмаслиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Бу эса клуб фалсафасига мос эмас.

Шу боис Моуриньо «МЮ»га хат йўллади ва унда жамоадаги вазиятни батафсил таҳлил қилган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:02, 24.01.2016.
Ўқилди: 5410 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.