"Валенсия" клуби "Реал" яримҳимоячиси Денис Черишевни ушбу мавсумнинг охиригача ижарага олади.
Черишев ушбу мавсум мадридликлар сафида 6 учрашувда қатнашиб, майдонда умумий ҳисобда 118 дақиқа ўйнади.
Эслатиб ўтамиз, россиялик футболчига "Ливерпуль", "Севилья" ва "Уотфорд" клублари қизиққан эди.