Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Дарвозабон Ғанишер Холмуродов “Нуристон” жамоаси сафида пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Кеча Ғузор шаҳрида  ҳокими кубоги  турнирининг   “Шўртан-2”(Ғузор) -“Нуристон”(Нишон) жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувда ёш ва иқтидорли дарвозабон Ғанишер Холмуродовнинг  нишонликлар таркибида майдонга тушгани биз учун кутилмаган ҳолат бўлди.

Ўзингизга маълум, Ғанишер Холмуродов Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ёшларимиз терма жамоаси сафида майдонга тушиб, маҳоратини намойиш қилган эди. Ғанишер Холмуродов “Машъал” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Энди у мураббий Арслон Шаропов қўл остидаги  “Нуристон” жамоасида тўп сурадиган бўлди.

Ушбу учрашувни кузатар эканмиз, ўйин давомидаги Холмуродовнинг ҳаракатлари бизни жуда мамнун қилди ва воҳамизда яна  бир маҳоратли голкипер вояга етаётганидан хурсанд бўлдик.

Кейинги йилларда Ғанишер Холмуродовни катта футболда кўринмай қолганлиги сабабини сўраганимизда жамоа устози Арслон Шаропов Холмуродов билан боғлиқ суҳбатни кейинга қолдиришимни сўради. Биз албатта фурсат топиб, у билан  суҳбат уюштиришни ўз режамизга киритиб қўйдик.

Келгусида ушбу дарвозабонни олий лигамизнинг ҳар қандай номдор клублари ўз сафида кўришини ҳоҳласа ажаб эмас.

Фахриддин ЧОРИЕВ.

Манба: voha.uz
Киритилди: 18:01, 13.02.2016.
Ўқилди: 3113 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13266]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6705]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5371]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4939]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4347]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3505]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2623]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2058]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1976]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1757]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик