Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Серғайрат қаҳрамон ёки яна Азиз Ҳайдаров хусусида

Баҳо:
+ | -

2015 йил футболи эътиборга молик воқеаларнинг кўплиги билан ажралиб турди. Айниқса, ФИФА теграсидаги можаролар мунтазам равишда ОАВ диққат марказида бўлди. Sports.ru сайтининг «Узбекская кухня» блоги янги мавсумга яхши кайфият билан қадам қўйиш мақсадида ўтган йили турли муаммоларга қарамай, ижобий хислатларини намойиш этган футболчиларни яна бир бора алоҳида таърифлашни лозим топди. Уларни бемалол суперқаҳрамонларга қиёслаш мумкин. Хусусан, қуйидаги мақолада Ўзбекистон миллий жамоаси етакчи футболчиларидан бири Азиз Ҳайдаров эътироф этилган.

- Деярли бир йил (53 ҳафта) муқаддам блогимиз тарихидаги энг машҳур қайд қолдирилди. Ўшанда сайтнинг бош саҳифасини эгалладик, мақола эса кейинчалик ижтимоий тармоқларга тарқалди. Ўшанда муаллиф ўзбекистонликларнинг ваҳимали КХДР термасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганлари ҳақида ёзганди. Хуллас, «Оқ бўрилар»нинг Осиё кубоги фаворитларидан бири эканликлари борасидаги муҳокамалар бош мавзуга айланди. Ўша баҳсда Қосимов шогирдлари очко йўқотишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Зеро, ўйин якунланишига яқин Парк Ква Рен бўш дарвозани ишғол қилиши мумкин эди, аммо Азиз Ҳайдаровнинг ўз вақтида шерикларини қўллаб-қувватлаши натижасида хавфли вазият бартараф этилди.

Шуни қўрқмай айта оламанки, Ҳайдаровнинг Ўзбекис-тон термасидаги ўрнини ҳеч ким босолмайди. Унинг роли дейлик, Одил Аҳмедовникидан ҳам муҳимроқ.

Азиз «Бунёд-  кор»нинг гуллаган даврида Ривалдо билан ёнма-ён тўп сурган камсонли футболчилардан бири. У шунингдек, терманинг бир учрашувини тўлалигича таянч чизиғида ўтказадиган ягона ўйинчи саналади. Муҳими, гарчи 30 ёшга тўлган бўлсада, ҳамон Европанинг кўзга кўринган клубида ўйнаб кетиш учун барча имкониятларга эга.

Юлдузли «Реал»нинг асосий «фигура»ларидан саналган - Клод Макелеленинг сотиб юборилиши футбол тарихида йўл қўйилган энг катта хатолардан бири сифатида тилга олинади. Зидан, Фигу ва «галактикос»нинг бош-қа вакиллари гол уриб, омма олқишини олаётган бир паллада франциялик ярим ҳимоячи уларга қулай шароит яратиб бериш баробарида рақиб ҳужумларини бартараф этиш билан банд бўларди. Флорентино Перес эса унинг маошини оширишни хоҳламади. Якунда Клод Лондоннинг «Челси»сига ўтиб, чемпионликка эришди. «Ре-ал» эса кейинги йилларда фақатгина ЕЧЛ 1|8 финали билан кифояланди. Спорт нуқтаи назаридан олиб қараганда, Ҳайдаров ҳозир айнан шундай ҳолатда. Азизнинг бор кучини бериб ўйнаши муҳокамадан холи: хатолардан имкон қадар узоқ юради, бурчак тўпини амалга ошириш пайти бутун жамоа олдинга борганида, у рақибнинг қарши ҳужумига тўсқинлик қилишга тайёргарлик кўради. Фақатгина ўтган йилнинг март ойи охирларида японларга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувини истисно тариқасида келтириш мумкин.

Азиз Ҳайдаров вақтида Россия премьер-лигасига ўтиши ҳам мумкин эди, унга «Ростов» қизиқди. Аммо келишув амалга ошмагач, футболчи БААга йўл олиб, «Ал-Шабаб» сафига қўшилди. Ҳайдаров айни пайт ушбу клубда етакчи ҳисобланади. Дейлик, сардорлик боғичини ўзиники қилган футболчи сўнгги 5 йил мобайнида маҳаллий чемпионат юлдузларидан бирига айланди. Гарчи Азизга Россияда ўйнаш насиб қилмаган бўлсада, унинг фаолияти бир маромда кечяпти, футбол нуқтаи назаридан эса, идеал тарзда ривожланяпти.

Энг муҳими, Ҳайдаров барча мураббийлар билан тил топиша олади, жамоадошлари орасида қисқа вақт ичида обрў орттиради. Хуллас, у тартиб-қоидаларга тўлиқ амал қилувчилар сирасидан. 2015 йил Азиз учун омадли келди, дейишга асослар етарли. Ўзбекистон термаси жаҳон чемпионатига чиқиш учун барча имкониятларни сақлаб турибди. Ижобий натижаларда нафақат Аҳмедов, Денисов ва Рашидов, балки Ҳайдаров сингари иродали футболчиларнинг ҳам ҳиссалари беқиёс. Азиз каби ўйинчилар балки ишқибозлар нигоҳидан четда қолишар, аммо меҳнаткашлик бобида ҳар қайси жамоадошларини ортда қолдиришлари инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Бундай футболчилар Ўзбекистонда кўп. Аммо вақт ортга қайтмайди.

Ҳа, қачондир Азиз Ҳайдаровнинг фаолиятини якунлаётгани ҳақидаги хабарлар қулоғимизга чалинади. Умид қиламизки, бунга ҳали анча бор.

Жамоадошлари Ҳайдаров ҳақида

- Европанинг кучли жамоаларида ўйнаганман, ҳозир эса тажриба ва малакамни ўзбекистонлик футболчилар билан ўртоқлашмоқдаман. «Бунёдкор»да кўплаб иқтидорли ўйинчилар бор. Улардан айримлари, хусусан, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе сингарилар «кўҳна қитъа»нинг ҳар қандай клубини кучайтиришлари мумкин (Ривалдонинг ESPNга берган интервьюси, 2007 йил).

- «Анжи»га кимни тавсия қилишим мумкин? Қанот ҳимоячиси Камолиддин Тожиев ҳамда марказий ярим ҳимоячи Азиз Ҳайдаровни. Уларнинг ҳар иккиси Махачқалъа клубида йўқолиб қолмасди (Одил Аҳмедовнинг «Спорт-Экспресс»га берган интервьюси, 2012 йил).

- Футболчиларингизнинг оёқ билан ўйнаш техникаси таҳсинга сазовор. Аммо миллионлар ўйинида фикрлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Афсуски, ўзбек футболчиларига жанговарлик етишмайди. Ҳайдаров учун эса хурсандман, у кучли жангчи (Хосе-Луис Вильянуэванинг uff.uzга берган интервьюси, 2014 йил).

Ўткир УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:10, 14.02.2016.
Ўқилди: 4139 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.