Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Блаттернинг ўрнини ким эгаллайди?

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол олами катта ўзгариш арафасида турибди. Ҳар ҳолда ФИФА президентлигига номзодларнинг ваъдалари, сайловолди дастурларига ишонилса шундай.

Айни пайтда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФАнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда халқаро ташкилотга аъзо 207 мамлакат вакиллари янги перезидентни сайлашади. Шу билан ФИФАни қарийб 20 йил мобайнида бошқарган Зепп Блаттернинг “олтин даври” поёнига етади.

Блаттернинг ўрнини эгаллаш учун 5 нафар номзод рўйхатга олинган. Булар:

— Шаҳзода Али ал-Ҳусайн — Иордания шаҳзодаси;

— Шайх Салмон — ОФК раҳбари;

— Токио Севале — ЖАРнинг собиқ вазири;

— Жером Шампан — ФИФА бош котибининг собиқ ўринбосари;

— Жанни Инфантино — УЕФА бош котиби.

Tafsilot.uz сайти аввалроқ ФИФА президентлиги учун кураш олиб бораётган номзодлар билан таништириб, уларнинг сайловолди дастурларида илгари сурилган муҳим ғоялар ҳақида маълумот берган ва сайловдаги имкониятларини чамалаб кўрган эди.

Айни пайтда ФИФА Конгресси бошланган. Мазкур тадбирда ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва матбуот котиби Санжар Ризаевлар қатнашишмоқда. Айнан улар мамлакатимиз номида ФИФАнинг янги президенти ким бўлишини ҳал этишади. Кўп эҳтимол билан улар ОФК раҳбари Шайх Салмонга овоз беришларини тахмин қилаяпмиз.

fifa_saylov_2

Умуман, Блаттернинг ўрнига номзодлар ичида айнан шайх Салмон ҳамда УЕФА бош котиби Жанни Инфантинонинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Осиё ҳамда Африка футбол иттифоқларига аъзо 100 та мамлакат вакиллари билан бир қаторда Англия футболи мутасаддилари ҳам Шайх Салмоннинг номзодини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълумотлар тарқатилган. Швейцариялик Инфантинонинг орқасида эса Европа ҳамда Жанубий Америка аъзолари турибди. Агар Шимолий ва Марказий Америка вакиллари ҳам UEFA бош котибини қўллашса, унинг ҳисобидаги овоз сони 98 та етиши ва шу тариқа шайх Салмонга яқинлашиб олиши тахмин қилинмоқда. Бундай вазиятда ФИФА президенти ким бўлишини Океания минтақасидаги 11 мамлакатнинг овози ҳал қилади. Бу тахминлар қанчалик ўзини оқлаши, сайловда кимнинг қўли баланд келишини яқин соатларда билиб оламиз.

fifa_saylov_3

Шу ўринда сайлов жараёни қандай кечши ҳақида маълумот бериб ўтсак. Овоз бериш яширин тарзда ўтказилади. Конгресга аъзо мамлакатларнинг номлари алифбо кетма-кетлигида эълон қилиб турилади, уларнинг вакиллари эса махсус белгиланган кабиналарда шўлари маъқул деб топган номзодга овоз бериб чиқишади.

Номзодлардан қайсидир бири 1-турда Конгресс аъзоларининг 2/3 қисми овозига эга бўлса, ФИФА президентлигига сайланган ҳисобланади. Агар биринчи турда ҳеч нарса ҳал бўлмаса, сайлов тақдири кейинги турларда ҳал этилади ва номзодлардан бири сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроқ овозига эга бўлмагунча давом этади. Турлар иккитадан ортиқроққа чўзилса, сўнгги ўринни олган номзод кейинги раундда иштирок этмайди.

Ўтган йили ФИФА атрофида рўй берган коррупцион можаролардан сўнг халқаро ташкилотга нисбатан ишонч йўқолган. Янги президент зиммасида ана шун ишончни қайтаришдек масъулиятли вазифа турибди. Бош омон бўлса, бу ишлар амалга ошиш-ошмаслигини кўрармиз.

Адҳам Ўрол ўғли

 

Манба: tafsilot.uz
Киритилди: 16:54, 26.02.2016.
Ўқилди: 3500 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.