Бугун бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Машъал" (3:2) учрашувидан жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун мухлисларга ёқадиган чиройли ва мазмунли футбол кўрдик. Ҳозир мавсум боши ва футболчиларда барибир тушунмовчиликлар бўлмоқда. Ҳакамлик ҳақида мендан сўрамангизлар ва мен бу ҳақида жавоб бермайман. Мен майдондаги футболчилар ҳаракатини баҳолайман" , - дейди мураббий ўйин ҳақида.
"Таркибдаги ўзгаришларга келсак бу ўйиндан келиб чиқиб амалга оширилди. Биз икки тўп олдинда эдик ва буни ушлаб қолишга ҳакат қилдик. Шу боис ҳужумчидан кўра орқароқда ўйнайдиган футболчи керак эди. Омадимиз келмади ва якунда учта тўп ўтказиб юбордик. Шунга қарамай йигитларни ҳаракати ишончли чиқди. Бизни академиямиз бор ва легионердан кўра маҳаллий футболчиларни устун деб биламан"
"Янги мавсумни ажойиб стадионда бошладик. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва ўтган мавсум натижасини яхшилаш"