Кириш Регистрация

Рашид Ғофуров: "Жамоага бироз вақт керак"

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор"-"Локомотив" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рашид Ғофуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун қийин ўйин бўлишини кутгандик. Лекин, бу даражада дарвозамиздан учта тўп ўтказиб юборамиз деб ўйламагандик. “Локомотив” жамоасини ҳақли тарзда ғалаба қозонди деб айтиш мумкин. Шундай бўлсада, дарвозамизга киритилган голлардан бирига аниқлик киритиш талаб этилади. Биз турган жойдан вазиятни аниқ кўришни имкони бўлмади. Шу сабабли, бу борада аниқ бир гап айтиш ҳам мушкул.

“Локомотив” жамоасини кучли эканлиги кўзга ташланди. Қолаверса, жамоа таркибидаги футболчилар анча вақтдан бирга ўйнаб келишмоқда. Шунинг учун улар ўзаро бир-бирларини яхши тушунган ҳолда ҳаракат қилишди. Жамоамиз таркибини янгитдан шакллантирилаётганлиги эса майдонда намоён бўлди. Негаки, бирданига ўйнаб кетиш қийин масала. Жамоа ўз ўйинини топиб олиши учун вақт керак деб ўйлайман.

Айни пайтда асосий муаммоларимиздан бири марказда ўйинни ўз қўлига олиб ҳаракат қиладиган етакчи футболчини йўқлиги ҳисобланади. Айнан шу сабабли, марказдаги етакчиликни ёш футболчилардан бири Нодирбек Мавлоновга ишониб топширишга мажбур бўлдик. Унинг ҳаракатлари ёмон эмас. Фақат бундай шароитда ва босимда тўп сурмаганлиги панд берди. Шундан хулоса қилган ҳолда иш юритишда давом этамиз.

Қолаверса, жамоага жалб этилган легионерларимизни тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтишларини кутишдан бошқа чорамиз йўқ - дейди Р.Ғофуров.


"Навбаҳор" матбуот хизмати.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 22:26, 06.03.2016.
Ўқилди: 2333 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик