Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Балки олға силжирмиз?

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати нима учун томошабинларни ўзига жалб қила олмаяпти? Бу оғриқли саволнинг жавоблари жуда кўп. Жумладан, ўйинларнинг ноқулай саналар, боз устига, сутканинг ноқулай соатларига тайинланиши, сенсацияларнинг деярли учрамаслиги, кучли ҳисобланадиган жамоаларнинг деярли барча учрашувларда ғалаба қозонаверишлари ва ҳоказоларни айтиб ўтиш мумкин. Қолаверса, «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив» ва «Насаф» клубларидан иборат «кучли тўртлик»нинг ҳар йили совринлар учун курашаверишига шунчалик кўникиб кетдикки, асти қўяверасиз. Худдики, чемпионатимизда бундан бошқа «пичоққа илинадиган» клублар йўқдек. Бу ҳол қачонгача давом этади? «Тўртлик»дагиларга муносиб қаршилик кўрсатадиган клуб, наҳотки, топилмаса?!

Бу жўяли саволларга жавоб излаб, 2016 йилги мавсум учун берилган «заявка»ларга кўз югуртирдиг-у, кўнглимиз хиёл ёришгандек бўлди. Чунки рўйхатлар ва улардаги номларга қараганда, кучлиларга қаршилик кўрсатишга қодир бўлган «даъвогар» жамоалар оз бўлса-да, топилар экан. Келинг, уларга бирма-бир тўхталиб ўтсак...

1-даъвогар: «Бухоро»

Олим Тиллаевлар давридаги «Нурафшон» клуби ёдингиздами?! Катта ёшли мухлислар бу жамоани жуда яхши эслашади. Чунки «Нурафшон» кўрсатган ўйинлар, аниқроғи, етакчи клубларга қарши тенгма-тенг курашишлар ҳар қандай кишида беихтиёр ҳурмат ҳиссини уйғотарди. Айниқса, «Пахтакор» билан ўтадиган ўйинларда бу жамоани таниб бўлмасди. Бироқ кейинги пайтларда турли муаммолар сабабли «Бухоро»нинг натижалари жуда ачинарли ҳолатга келиб қолди.

Жорий мавсумдан бошлаб эса ҳаммаси тубдан ўзгарди. Яъни, янги мавсумга тайёргарлик жараёнида кўҳна шаҳар жамоаси ҳаммадан фаол бўлиб, таркибга кўплаб истеъдодли футболчиларни жамлади.

«Бухоро»нинг янги ўйинчилари рўйхатига назар солинг: Александр Мерз-ляков, Артём Филипосян, Сардор Раҳмонов, Шавкат Саломов, Азиз Ибрагимов, Жасур Ҳасанов (кичиги), Санъат Шихов, Камолиддин Мурзоев, Баҳодир Пардаев... Бу футболчилар Ўзбекистонда ўзларига яраша довруқ қозонишга улгуришган. Уларнинг аксариятини эса, ҳаттоки, миллий терма жамоа либосида ҳам кўп бор кўрганмиз.

Демак, юқорида номлари келтирилган маҳоратли чарм тўп усталарига тўғри йўналиш берилса, эндиликда «лигада жон сақлаб қолиш» тушунчаси бухоролик футбол ишқибозлари заррача хавотирлантирмаслиги тайин. Аксинча, бундай таркиб билан бемалол совринли ўринлар учун курашиш мумкин. Клубга бош мураббий сифатида Жамшид Саидовнинг тайинланишида ҳам алоҳида маъно бордек. Зеро, Саидов футболдаги илк қадамларини айнан шу жамоада қўйган ва имконият яратиб берилса, «Бухоро» учун жонини беришга ҳам тайёр мутахассис. Бундан бир-икки йиллар олдин ҳам Саидов оғир паллаларда кўҳна шаҳарликлардан ёрдамини аямаганди.

Мана, унга яна ишонч билдирилиб, имкониятлар эшиги кенг очиб берилди. Бизнингча, мураббий жамоасига ўзи истаган футболчиларни тўплай олди. Фақат энди «Бухоро»дан талаб қилинадигани - «кучли тўртлик»даги жамоаларга қарши муносиб рақобат туғдириб, чемпионатимизга интрига бағишлаш, холос.

 

2-даъвогар: «Навбаҳор»

«Навбаҳор» ҳақида фикр юритиш чоғида чемпионатнинг дастлабки икки турига таяниш ярамайди, назаримизда. Зеро, наманганликлар ҳар икки ўйинда ҳам мағлубиятга учрашди. Аммо уларнинг кимлар билан тўқнаш келишганини ҳам инобатга олиш зарур. Аввалига тенгма-тенг ўтган ўйинда нисбатан кучлироқ ҳисобланган «Локомотив»га имконият бой берилди. Кейин эса «Водий дербиси»да «Нефтчи»нинг қўли баланд келди. Бу учрашувни кўрганлар айтиши мумкин, аслида, «Навбаҳор» футболчилари мағлубиятга мос ҳаракат қилишмаганди. Аксинча, ўйинда кўпроқ меҳмонлар устунлика эришдилар. Бироқ футболда кўп нарсани ҳал қилувчи ОМАД тушунчаси шу куни фарғоналиклар тарафида бўлгани яққол сезилди.

Умуман, худди «Бухоро»да бўлгани каби, «Навбаҳор» ҳам бу йилги чемпионатга алоҳида дастур бўйича тайёргарлик кўрди. Дастлаб жамоага бош мураббий сифатида асли наманганлик бўлган Рашид Ғофуров олиб келинди. Кейин эса бу мутахассис билан «Бунёдкор»да елкама-елка ишлаган тажрибали Александр Волков ҳам умумий ишга жалб этилди. Шу орқали «қалдирғочлар» билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, «Бунёдкор»даги фаолияти орқали тажриба оширган баъзи маҳаллий ва легионер футболчилар «Навбаҳор»га чақиртирилди. Масалан, сўнгги йилларда жамоанинг ҳимоя чизиғи кучсизланиб қолгани учун Хайрулло Каримовга шартнома ҳамда сардорлик боғичи таклиф этилди. Ҳужум чизиғидан эса Олександр Пишурга жой ажратилди. Обид Жўрабоевни ҳам кўпчилик танийди.

Айтганча, тиббий кўрикдаги муаммолар сабабли дастлабки ўйинларда қатнаша олмаган жанубий кореялик легионер Хюн Йеон Чой ва дарвозабон Александр Корнейчуклар ҳам «Навбаҳор»даги дебютларини нишонлашга тайёр туришибди. Хуллас, жамоанинг потенциал имкониятлари ёмон эмас. Ҳамма гап шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, совринлар учун курашишда.

 

3-даъвогар: «Нефтчи»

Ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигида «Нефтчи» клуби шубҳасиз, мамлакатимиз футболининг чинакам байроқдори эди. Лекин йиллар ўтгани сари пойтахт клублари ва «Насаф» ривожланди-ю, водий жамоаларида пасайиш кузатилди. «Нефт­чи» ҳам бундан мустасно эмас, албатта.

Мухлислар ва мутахассислар жамоа ўсишдан тўхтаб қолганини Юрий Саркисяннинг легионерларга мутлақо эътибор қаратмаслиги билан изоҳлашга уринишди ва охир-оқибат тажрибали мутахассис ўз вазифасидан озод қилинди. Ачинарлиси, муаммо шу билан ҳал бўлиб қолгани йўқ. Тўғри, мураббийлар штабидаги ўзгаришлардан ке-йин жамоа ўйини ва томошабинлар ташрифи борасида бироз ўсиш кузатилди. Лекин ҳозирча «Нефтчи» «тўртлик»ка муносиб қаршилик кўрсата оладиган кучга эга, деб ишонч билан айта олмаймиз.

Ҳозирги реал ҳолат шу даражадаки, ҳатто илгари футбол деса барча ишини йиғиштириб, стадионга ошиқадиган фарғоналик мухлислар ҳам фақат ўта муҳим учрашувларнигина бевосита стадиондан туриб кўришяпти, холос. Тўғри, вазиятни ўнглаш учун «Нефтчи» раҳбарлари Фарғона футболига бефарқ бўлмаган, Россиянинг «Рубин» клубида Қурбон Бердиевдек мутахассисдан кўп билимларни ўзлаштирган Андрей Фёдоровни мураббийликка олиб келишди. Лекин табиийки, ҳар қандай мураббийнинг натижага эришиши учун озроқ вақт талаб қилинади. Ўйлаймизки, Фёдоров учун аввалги мавсум худди шу «мослашиш даври» вазифасини ўтаб берди ва у 2016 йилги чемпионатда ўзини кўрсата олади. Чунончи, ёш мутахассис ўтган йили ўзи шакллантирган жамоа ўзагини сақлаб қолди, қолаверса, қишки танаффусда айрим нуқталарни тажрибали ва маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдирди. Кўрайлик-чи, Фёдоров ва унинг шогирдлари бу сафар ўз олдиларига қўйилган вазифани қанчалик уддалай олишар экан?

Исроил РАҲИМОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:08, 01.04.2016.
Ўқилди: 3273 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.