Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Дитер Хеккинг: «Агар «Реал»ни енгсак, бу катта шов-шувли воқеа бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Вольфсбург» жамоаси бош мураббийи Дитер Хеккинг ЕЧЛнинг чорак финалида «Реал»га қарши кечадиган баҳс олдидан фикрларини билдириб ўтди.

«Биз ўйинга тайёр ҳолатдамиз. Биз бу турнирда яна бир бор ўзимизни яхши томондан кўрсатиш имконига эгамиз. Ҳеч ким бизнинг бу босқичгача етиб келишимизни кутмаганди. Шунингдек, бизнинг шу ерда тўхташимиз ҳам ҳали факт эмас. Биз шундай катта ўйинда ғалаба қозона олишимизга ишонамиз. Агар «Реал»ни енгсак, бу катта шов-шувли воқеа бўларди. Биз бу ишни уддалашга тайёрмиз.

Қуръа бизни ҳайратга солди. Жамоа тарихида шу каби муҳим ўйинлар кўп бўлган. Лекин бу сафаргиси ўзига кўпроқ диққат жалб этади. Биз ҳаммамиз бу ўйинни кутмоқдамиз ва ЕЧЛда узоқроққа бора олишимизни кўрсатиб қўйиш ниятидамиз.

«Реал»нинг таркибида кучли футболчилар йиғилган. Бу жамоа турнир ғолиблиги учун асосий даъвогар саналади. Биз бу жамоага муаммо туғдиришга ҳаракат қиламиз, менинг жамоам бунга қодир. Иш фақат Роналдуни зарарсизлантириш билан битмайди.

Ҳозирча бу ўйинга Налдонинг тушиши бўйича аниқ гап айта олмайман. Унинг ўзи ўйнашни истамоқда, бу бўйича ҳали қарор қабул қилмадим», — дейди Хеккинг.

«Вольфсбург» ва «Реал» учрашуви бугун, Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 13:39, 06.04.2016.
Ўқилди: 3440 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.