Хабарингиз бор, кеча ЕЧЛ чрак финалида “Вольфсбург” - “Реал”га қарши баҳс олиб борди. Унда германияликлар кутилмаганда 2:0 ҳисобида “қироллик клуби”ни мағлуб этишди.
Учрашувнинг 41-дақиқасида мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема жароҳат олиб майдонни тарк этганди. AS нашрининг хабар беришича, франциялик форвард бугун тиббий текширувдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 41-дақиқасида Бензема ўрнига Хесе майдонга туширилганди.













