Нукус шаҳрида ўтказилаётган “Универсиада-2016” спорт ўйинларининг худудий саралаш босқичида, футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм жамоалари баҳс олиб боришди. Ана шу баҳсда мезбон жамоа вакиллари 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Биз ўйиндан кейин, учрашув қаҳрамони, “хет-трик” муаллифи Азамат Бабажановни суҳбатга чорладик.
- Мана Универсиада ўйинлари ҳам старт олди. Дастлабки учрашув қийин кечди. Биринчи таймда анча ҳаракат қилдик, лекин ҳисобни оча олмадик. Шундан кейин иккинчи таймда бор кучимизни ишга солдик ва тезкор голлар уриб, гъалабани ўз томонимизга огъдириб олдик.
- Бугун учта гол ураман деб ўйлаганмидингиз?
- Энди бу футбол. Ўйиндан олдин 3 та ёки 4 та гол ураман деб ўйламагандим. Бироқ майдонга гол уриш учун тушгандим ва ўз ниятимга етдим.
- Учинчи гол урилган вазиятда тўпни жамоадошларингизга етказиб берганмидингиз ёки тўгъри дарвозага йўллаганмидингиз?
- Аслида тўпни жамоадошларимга етказиб берган эдим. Ўша вазиятда дарвозабоннинг хатоси эвазига гол бўлди.
- Кейинги ўйинга режалар қандай?
- Навбатдаги учрашувда ғалаба қозониб, “Универсиада-2016” мусобақасининг кейинги босқичига чиқиш бутун жамоамизнинг нияти.
Фурқат Юсупов суҳбатлашди
Футбол. Қорақалпоғистон Республикаси - Хоразм вилояти 3:1 Матнли трансляция