Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан эртага Мадридда Германиянинг “Вольфсбург” жамоасига қарши бўладиган учрашув ҳақидаги фикрларини баён этди.
«Олдимизда биз учун жуда ҳам муҳим бўлган учрашув кутиб турибди. Биз совуққонлик билан ўйнашимиз керак. 10-15 дақиқа ичида керакли натижани қўлга кирита олмаймиз. Агар рақибимиз дарвозамиз томон йўл топа оладиган бўлса, унда вазифамиз яна-да мураккаблашади. Ўйиннинг дастлабки дақиқасиданоқ ўйин назоратини қўлга олишимиз керак. Биз фақат гол уришимиз керак, бунинг учун бизда атиги бир ярим соат вақт бор, холос. Хотиржамликни сақлашимиз керак. Ишқибозларимиз сифатли ўйин томоша қилишни ҳоҳлашмоқда. Биз шундай ўйин намойиш этишимизга шубҳа қилмайман. Дастлабки учрашувдаги натижа бизнинг вазифамизни қийинлаштирмоқда, аммо, эртага барчасини тўғриласа бўлади. Биз ўз ишқибозларимизни севамиз. Улар биз учун нақадар керакли эканликларини доим ҳис этамиз, айниқса, уй учрашувларимизда. Улар бизни дастлабки дақиқадан то ҳакамнинг финал ҳуштаги янграгунига қадар қўллаб-қувватлашларини хоҳларди», — деди Зидан УЕФА расмий сайтига.