"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашувидан олдин мезбонлар ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Мағлубиятлардан кейин ортга йўл йўқ. "Шўртан"га қарши баҳсда 3 очко олмасак бўлмайди. Ўз майдонимизда ўйнаймиз шу боис менимча имкониятлар 70:30. Мухлислар ёрдамида ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Жамоанинг кайфияти нормал. Бизга ғалаба керак, битта ғалаба бўлса барчаси яхши кетади. Тайёргарлик аъло даражада давом этмоқда", - дейди Асқаралиев.