"Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Уэйн Руни тизза жароҳатидан сўнг тўлиқ тикланди.
Хабар қилинишича, Англия терма жамоаси футболчиси “Астон Вилла”га қарши кечадиган Премьер-лиганинг 34-тур учрашувида иштирок эта олди. Бироқ, ҳозирча Руни майдонда қанча вақт ўйнашга тайёрлиги номаълум.