Кириш Регистрация

Зоир Тўрақулов: “Хатоларимиз қимматга тушди”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Шўртан” устози Зоир Тўрақулов иштирок этди:

– Бугунги учрашув олдидан ҳар икки жамоа ҳам мусобақа жадвалида қуйи поғоналардан бирини эгаллаб турганди. Айнан шу нуқтаи назардан олиб қараганда ўйинни кескин ва шиддатли тарзда ўтишини кутгандим. Бу борада “Навбаҳор” ўз майдонида тўп сурганлиги сабабли устунликка эга эди. Учрашувни бориши ёмон бўлмади. Фақатгина ўзимизнинг хатоларимиз қимматга тушди. Мавсум арафасида селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бора олмадик. Аслини олганда селекция ишларини олдинги мавсум якунига етгач бошлаш керак. Айнан шу орқали асосий таркибда муносиб тарзда тўп суриши мумкин бўлган 25 нафар футболчи билан тайёргарликни кўнгилдагидек олиб бориш имкони юзага келарди.

Йил бошида яхши футболчилар ўз жамоаларини топишга улгуришади. Шу сабабли, таркибни шакллантириш қийин кечади. Ихтиёримиздаги йигитлар ёмон тарзда ҳаракат қилишаётгани йўқ. Лекин, бошқа жамоалар тезкор ўйин намойиш этишмоқда. Ҳозирда чизиқлар бўйича жамоамизда рақобат йўқ. Ички имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда иш юритмоқдамиз. Давралар оралиғида эса таркибда айрим ўзгаришларни амалга оширишимиз мумкин. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар яхши натижа қайд этиш учун ҳаракат қиламиз. Жамоамиз олдига камида 10-ўринни олиш вазифаси қўйилган. Лекин, янада юқорироқда бўлиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Волковнинг жамоадан кетишига келсак. Ушбу мутахассис билан биргаликда деярли бир ой ишладим. Албатта тажрибали мураббий билан бирга ишлашимиз яхши эди. Аммо, Волков “Шўртан”дан кетишга қарор қилди. Нима сабабдан кетганлиги борасидаги саволга эса клуб раҳбарияти жавоб берса тўғрироқ бўларди.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:54, 17.04.2016.
Ўқилди: 2522 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик