Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: «Ислом Рашидхонов бугунги ўйинимизни кучайтирди»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" - "Андижон" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббий Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимда “Андижон” жамоасининг мураббийлари томонидан ишлаб чиқилган тактика ўзини оқлади. Бу режани бузиш учун биз гол уришимиз керак эди. Ҳисобни очганимиздан сўнг, кўрдинглар, яна икки марта гол киритдик.

Бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушган Ислом Рашидхоновни кўрсатган ўйинини таъкидламоқчиман. У бугун ҳақиқатан жамоамиз ўйинини кучайтирди. Ўйлайманки, бугунги ғалаба йигитларимизга ОЧЛ ўйини олдидан катта руҳий далда бўлади.

Деян Больевичда ўйин амалиёти кам бўлса-да, учрашувда ўзини кўрсатишга харакат қилди. Ўйлайманки, унинг бугунги кўрсатган ўйини ҳам мухлисларда яхши таасурот қолдирди. У бугун ғалабага ҳисса қўшиш ва мухлислар меҳрини қозониш учун астойдил ўйнади. Сайдулло Раҳматовни бугун чап қанот ярим ҳимоясида ўйнатдик, аммо бу биз кутгандек натижа бермади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:53, 28.04.2016.
Ўқилди: 4182 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик