"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал АПЛнинг 37-турида "Арсенал" - "Манчестер Сити" учрашувида лондонликларга мухлислик қилишини тан олди.
"Якшанба куни "Арсенал"га мухлислик қиламан. "Сити" - "Арсенал" учрашуви каби ўйинлар ҳар доим қийин бўлган. Ўйлашимча, "Манчестер Сити" чемпионлар лигасида "Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўзининг энг яхши ўйинини қила олмаса керак", - дейди Ван Гал.
"МЮ" (63 очко) "Сити"дан бир очко кам тўплаган ҳолда АПЛ жадвалида бешинчи ўринда бормоқда, "Арсенал" (67 очко) учинчи ўринда. Ҳар бир жамоанинг иккитадан учрашуви қолган.