"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ҳозирда унинг жамоаси "Реал"га қарши чемпионлар лигаси финали ҳақида бош қотирмаётганини маълум қилди.
"Айни дамда "Леванте"га қарши учрашув ҳақида ўйлаяпмиз. Чемпионлар лигаси финали ҳақида гапириш учун олдинда 15 кун вақт бор.
Чемпионатда бошқа жамоаларнинг ёрдамига таянмаслигимиз керак. "Атлетико" қолган учрашувларда максимум очко йиғиши керак. Ҳозир қаттиқ ишлаб, натиа қилишимиз зарур", - дейди Симеоне.