"Бавария"нинг собиқ бош мураббийи Юпп Ҳайнкес мюнхенликлар бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ишига баҳо берди.
"Гвардиола ғалабани менга бағишлагани менга жуда ёқди. Аммо мен тўрт чемпионликдан биттасига ришганман, бу чорак қисм дегани. Пеп қолган учта чемпионликка эришди, бу ақлбовар қилмас натижа.
Бу нинг кечаси бўлиши керак. Бу унинг учинчи муваффаққияти бўлгани учун эмас, балки жамоа билан хайрлашуви бўлгани учун.
Охирги уч йилда биз бир неча марта суҳбатда бўлдик, бу ёқимли суҳбатлар эди. Биз футбол ҳақида кўп гаплашдик ва Пеп учун мен билан испанчада суҳбатлашиш ёқар эди", - дейди Ҳайнкес.