Миланнинг “Интер” клуби бош мураббийи Роберто Манчини 39 ёшли “Рома” сардори Франчесо Тоттини қўллаб-қувватлаб чиқди.
«Тотти бу ёшда нималар қилаётганини фақатгина буюк чемпионларгина амалга ошира олиши мумкин. У ҳаттоки югурмасдан футбол ўйнасам ҳам, жамоа учун катта фойда келтиради. Тотти 10 йилдан кейин шу техникага эга бўлади. Гарчи у ёш бўлган бўлсада, менга унга қарши ўйнаш насиб қилган. Тотти ҳалигача А Сериядаги ўйинлар тақдирини ҳал қилаётгани мени қувонтирмоқда. Менинг жамоамда биринчи бўлиб Тотти асосий таркибга киритилган бўларди, кейин эса қолган 10 нафар футболчи. Ўйлайманки, у яна бир мавсум ўйнаши керак», — деди Манчини Il Messaggeroга берган интервьюсида.