Англия терма жамоаси ва "Арсенал" ҳужумчиси Днни Уэлбек уч ойдан беш ойгача сафдан чиқди, дея хабар беради Goal.com.
Шу тариқа футболчи 10 июндан 10 июлгача Францияда бўлиб ўтадиган Euro-2016 мусобақасида қатнаша олмайди.
25 ёшли футболчи Англия чемпионатининг 37-турида "Манчестер Сити"га қарши учрашувда "шаҳарликлар" ҳимоячиси Бакари Санья билан тўқнашиб, майдонни тарк этган эди.