"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери "Челси" хўжайини Роман Абрамович билан яхши муносабатда канлигини маълум қилди.
Роман Абрамовия 2003 йилда "Челси"ни сотиб олган вақтда Раньери унда бош мураббий эди. Келуси йили италиялик мутахассис истеъфога чиқарилиб унинг ўрнига Жозе Моуриньо олиб келинган эди.
"Биз Абрамович билан ҳамон яхши муносабатлдамиз. У ўйин вақтларида доим мени ложага таклиф қилар, чемпионал лигаси финалига чипта топиб берган эди. "Челси" мухлислари бўлғуси ютуқларга пойдевор қўйганим учун мендан ҳамо мамнунлар.
Афсуски, у клубни трансферлар учун кеч бўлганда сотиб олган эди, У менга: "Тоттини хоҳлайсами? Нестани олиб келиб берайми? Сенга истаган футболчини сотиб оламан, аммо ҳозир эмас" дерди", - эслайди Раньери.