"Лестер" бош мураббий Клаудио Раньери келажакда Италия терма жамоасини бошқариши мумкинлигини маълум қилди.
"Тан оламан, миллий терма жамоани бошқариш қизиқ бўлади, аммо менга Грециядаги тажрибам етарли бўлган. Албатта, Италия термаси ўзгача вариант. Мен Италия терма жамоасида ишлашимни инкор қилмайман. Бунинг устига "Лестер"нинг ҳам, Италия термасининг ҳам либоси бир хил - кўк", - дейди Раньери.