Кириш Регистрация

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” превью

Баҳо:
+ | -

14 май куни  Наманганда “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” ўртасидаги водий дербиси бўлиб ўтади. Олий лига 9-тур доирасидан ўрин олган мазкур баҳсга бўлган қизиқиш жуда юқори. Ушбу жамоаларнинг чемпионатдаги баҳсларига доир маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу кунга қадар Олий лига доирасида 20 марта ўзаро майдонга тушишган. Ўйинларнинг 14 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган. Иккита учрашув дуранг натижаси билан якунланган. Тўртта баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 43-22, “Навбаҳор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда наманганликлар 44 очко жамғаришган. Қўқонликларнинг бу борадаги кўрсаткичлари 14 очкога тенг.

 

Наманганда ўтган сўнгги бешта учрашув:

21.10.2015

Навбаҳор – Қўқон -1912 – 2:1 (0:1)

11.06.2003

Навбаҳор – Қўқон -1912 – 5:1 (1:1)

06.04.2002

Навбаҳор – Қўқон- 1912 – 2:0 (1:0)

26.06.2000

Навбаҳор – Темирйўлчи – 5:4 (3:3)

23.10.1999

Навбаҳор – Темирйулчи – 2:1

photo_2016-03-26_05-40-13

Собиқ жамоадошлар

Водий дербиси мақомини олган мазкур баҳсда яна бир қизиқарли ҳолатга дуч келишимиз мумкин. “Навбаҳор” сафида тўп сураётган бир қатор футболчилар “Қўқон-1912” жамоасида ўйнаган ёки қишки йиғин чоғида машғулотларда иштирок этган.

Ўтган мавсумда қўқонлик футбол мухлисларида яхши таассурот қолдирган Игорь Голбан 2016 йилни “Навбаҳор”да ўтказмоқда. У 14 май санасида расмий ўйинларда иккинчи марта собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.

 

Учрашув ҳакамлари

Наманганда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳснинг мамлакатимизнинг энг яхши  рефериларидан бири – Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Ўйин назоратчиси А. Абдуллаев.

Ушбу ҳакам жамоамизнинг жорий мавсумдаги биринчи расмий ўйини – “Обод”га қарши баҳсда ҳам фаолият олиб борганди.

Умуман  олганда, Ильгиз бошқарган учрашувларда вакиларимиз ижобий натижаларга эришган. Бир ғалаба, бир дуранг. Ушбу  ёқимли аънана Наманганда ҳам давом этишини тилаб қоламиз.

 

Учрашувнинг бошланиш вақтлари

Наманганда бўлиб ўтадиган учрашув соат 17:30да бошланади. Бугун эса ўринбосарлар баҳси ўтказилади. Бугунги ўйин 16:30да бошланиши режалаштирилган.

Навбатдаги водий дербисида вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:41, 13.05.2016.
Ўқилди: 2059 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик