"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал янги мавсумда ҳам клубда ишлашда давом этишини маълум қилди.
"Янги мавсумда ҳам клубда ишлашимни айтиб ўтганман. Менинг фикрим шундай. Аммо якуний қарорни директорлар кенгаши чиқаради.
Фақат фактларга таяниб иш кўриш керак, улар эса бизда чемпионлар лигасида қатнашиш имкониятимиз борлигини кўрсатиб турибди. Ҳаммаси "Манчестер Сити"га боғлиқ.
Шунингдек, Англия кубогини олишимиз мумкин. Шундан сўнг клуб раҳбарияти ўз қарорини чиқаради", - дейди Ван Гал.