"Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике “Гранада”га қарши кечадиган Испания чемпионатининг 38-тур учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Агар ғалаба қозонишга қодир бўлмаганимизда, бошқа жамоаларнинг натжалари ҳақида қайғурган бўлардик, аммо ушбу учрашув охирига қадар мени “Гранада”дан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди.
Бу борада бир бошқа клубларга ўхшамаймиз, чунки бизнинг футболчи “Барселона” кўплаб совринларни қўлга киритишган. Ўйнайдиган жамоаларнинг савиясини инобатга олган ҳолда, Примера – Европада энг қийин чемпионат”, – дейди Энрике.