“Реал” жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан мавсум якунига етгач мадридликлар устози бўлиб қолишига шубҳа қилмоқда.
“Реал” устози бўлиб қолишга ҳақлиманми ёки йўқ, билмайман. Ҳамма яхши ишлади, мен учун бу энг муҳими. Менинг ишим борасида шубҳалар бўлди ва буни тўғри қабул қиламан. Мен бу ерда мураббий бўлиб қолишим учун ҳали ҳеч нарса ютмадим. Мен фақат ҳар кунги ишга диққатимни қаратяпман. Нима бўлишини кейинроқ билиб оламиз”, – деди франциялик мутахассис.