"Барcелона" бош мураббийи Луис Энрике "Гранада"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен мамнунман, жамоа ҳар қандай қийинчиликни енга олишини намойиш қилиб бера олди. Ҳозир биз чемпионликни нишонламоқдамиз, кейин эса "Севилла"га қарши ўйинга эътиборимизни қаратамиз.
Майдоннинг аҳволи ёмон? Биз буни бошқариб тура олмаймиз. Лекин айрим вақтларда бу нарсалар бизга қўл келади, бунга мисол тариқасида Суарезнинг иккинчи голини эслашимиз мумкин.
Ҳаққоний эришилган соврин. Жамоамиз ҳар қандай қийин аҳволда ўзини қандай тута олиш керак эканлигини намойиш қила олди. Мен жуда ҳам бахтлиман", - дейди