"Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини “Суонси”га қарши кечган Англия чемпионатининг 38-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Биз Лига кубоги соҳибига айландик ва клуб тарихида илк бор Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқиб, фақат биргина автогол туфайли “Реал”га ютқаздик. Биз Англия кубоги ва Премьер-лигада ёрқин ўйин намойиш эта олмадик. Шундай бўлсада, биз бутун мавсум давомида АПЛ етакчилари қаторида бўлдик.
Умуман олганда, биз яхши мавсум ўтказдик”, — дейди чилилик мутахассис.