Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон Европа Чемпионатига бориши мумкин бўлган 26 футболчи рўйхатидан жой олган “Манчестер Юнайтед” клубининг ёш футболчи Маркус Рашфордни чемпионатга борадиган асосий номзод сифатида кўрмоқда. Рўйхатдан жой олган 26 нафар футболчининг 23 нафари Франция яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Европа Чемпионатига йўл олади.
«Рашфорд Европа Чемпионатига борадиган таркибга асосий номзодлардан бири. Рақобат кучли, бироқ, ўйлайманки, у кенгайтирилган таркибдан тўғри жой олган. Мавсумни кўтаринки руҳда якунлаган мана шундай ёш футболчи таркибимда борлигидан хурсандман. Нима учун у одатий таркибдан бирор футболчини сиқиб чиқармаслиги керак? Тўғри, асосий таркибни бирор футболчиси билан рақобатда Рашфордга қийин бўлади, лекин у ҳаракат қилса бўлади.», — деди Ходжсон Sky Sports билан суҳбат чоғида.