Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ходжсон шогирдларининг Евро-2016да муваффақият қозониб, Англиянинг бундан роппа-роса 50 йил аввалги чемпионлигини такрорлаш истаги борлигини таъкидлаб ўтди.
"Англия 1966 йилда чемпион бўлган ва ўтмишда қолиб кетди. Лекин биз тарихни такрорламоқчимиз. Ҳеч ким 1992 йилда Даниянинг, 2004 йилда Грециянинг чемпион бўлишини кутмаган эди. Шунингдек, мавсум аввалида ҳеч ким "Лестер"нинг якунда чемпион бўлишири билмасди. Лекин, ҳар бир инсон борки чемпион бўлиш орзуси, ўй-фикри ва умиди билан яшайди. Агар биз яхши ўйнасак ва сўнгги ўйинларда намойиш этган сермаҳсул ўйинларимизни кўрсатсак, ким билади шу ўйинларимиз бизни қаергача олиб бораркан? Мураббий сифатида ҳар бир ўйин учун қўлингдан келган барча ишни қилсанг ва ҳар бир ўйинга алоҳида муносабат билдирсанггина ғолиб бўласан. Биз бунга "Лестер"нинг ўйинлари кўриш орқали гувоҳи бўлдик".