Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Ўзбекистон кубоги: «Андижон» — «Қизилқум» жавоб учрашувини Олим Толибжонов бошқаради

Баҳо:
+ | -

21 — 22 май ва 8 июнь кунлари Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашувлари ўтказилади. 

Дастлабки куни “Қўқон-1912” — “Навбаҳор”, “Андижон” — “Қизилқум”, “Обод” — “Бунёдкор”, “Олмалиқ” — “Металлург”, “Насаф” — “Нефтчи”, “Сўғдиёна” — “Машъал” жуфтликлари ўзаро куч синашса, 22 май куни “Бухоро” — “Пахтакор” жамоалари майдонга тушади. 8 июнда бўладиган “Локомотив” — ЎзДонгЖу учрашувидан сўнг, барча чорак финалчилар номи маълум бўлади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, 21 май куни Андижонда бўладиган“Андижон” — “Қизилқум” жамоалари баҳсини пойтахтлик Олим Толибжонов бошқариб боради.

Унга лайнсменлар Фарруҳ Ёрмуҳаммедов ҳамда Баҳодир Баҳромов (иккиси ҳам Тошкентдан)лар кўмаклашади.

Учрашувнинг захирадаги ҳаками этиб Акмалжон Раҳимов (Андижон) тайинланган.

Назоратчи Республика тоифасидаги ҳакам Арслон Ҳотамов ҳам Тошкент шаҳридан ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жуфтликнинг 25 мартда Навоийда кечган баҳсида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган. Унда голларни мезбонлардан Шерали Жўраев (31), Баҳриддин Ваҳобов (45+1)лар киритган бўлса, жавоб тўпларига Неманья Йованович (8) ҳамда Исломбек Исоқжонов (51)лар муаллифлик қилишганди.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 12:53, 20.05.2016.
Ўқилди: 4806 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.