Белгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вилмоц терма жамоа сардори Эден Азар ва Мусса Дембеле ўртасида ҳеч қандай шаҳсий адоват йўқ эканини айтиб ўтди.
"Бу ер терма жамоа. Бу ерда клублардаги ўзаро бахсларнинг алоқаси йўқ. Азар ва Дембеле терма жамоамизнинг энг хазилкаш ва етакчи футболчилар. Улар профессионал футболчи, шунчаки майдонгаги кураш учун бир-бири билан ёмон муносабатга борадиган кўча футболчилари эмас. Мен ишонтириб айта оламанки Азар ва Дембеле ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ", - деб айтиб ўтди Вилмоц.
Эслатиб ўтамиз "Челси" ва "Тоттанхем" (2:2) учрашуви вақтида ушбу икки футболчи ўртасида тортишув юзага келган ва ҳакам аралашувидан сўнг вазият ҳал этилган эди.