«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гал Англия Кубоги финали доирасида «Кристал Пэлас» клубига қарши бўлиб ўтган учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Англия Кубогини қўлга киритиш — клуб учун ҳам, мухлислар учун ҳам, мен учун ҳам фантастик натижа. Эндиликда мен тўртта мамлакат Кубогини қўлга киритдим — бундай натижа билан мақтанадиган мураббийлар кам. Мен сешанба куни ўйнадик, қолаверса, бугун 10 киши бўлиб ҳаракат қилдик, бироқ, шунга қарамасдан,
бугун ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман. Лингард ажойиб гол киритди, фикримга қўшиласизми?» — Ван Галнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.
Ван Гал авваллари Голландия, Испания ва Германияда мамлакат Кубогини қўлга киритган.