Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Валерий Газзаев Европа Чемпионатига борадиган футболчилар рўйхати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.Жароҳат сабабли, ҳимоячилар - Юрий Жирков ва Олег Кузьминлар ушбу рўйхатдан жой эгаллай олишмади.
«Евро-2016га таклиф этилган футболчилар орасида Жирков йўқлигидан ҳайронман. Жирков ажойиб мавсумни ўтказди, унинг фойдаси терма жамоага албатта теккан бўларди. Шунингдек, Сослан Джанаев ҳам терма жамоадан тўп суришга лойиқ футболчи эди деб ўйлайман. Қолган футболчиларни терма жамоа сафида кутишаётганди.
Роман Нойштедтер? Мен уни кўрмадим, унинг терма жамоа таркибига тезкорлик билан кириб кета олишини айтиш қийин», — деди Газзаев «Чемпионат» сайтига берган интервьюсида