Таниқли мутахассис Юрий Сёмин Россия терма жамоасининг Европа Чемпионатига борадиган таркиби ҳақида фикр билдирди.
«Нойштедтер, Головин ва Гилермелар Европа Чемпионатига борадиган рўйхатдан жой олишганига ҳайрон бўлмадим. Юрий Жирков бу таркибдан тушиб қолишини кутмаган эдим. Бироқ, Жирков ва Слуцкий ўртасида низо бор деган гапларга ишонмайман, буларни ҳаммаси эртак, бошқа нарса эмас. Умуман олганда, таркиб тўғри танланган. Тан олиш керак, бизда танлаш имконияти у қадар катта эмас», — деди Сёмин «Чемпионат» сайти билан суҳбатда.