Бугун ўзининг «Шахтёр» клубидан кетганини маълум қилган Мирча Луческу ҳеч қандай клуб билан музокара олиб бормаганлигини айтиб ўтди. Бироз аввал, ОАв орқали "Зенит" клуби билан музокара ўтказганлиги ҳақида маълумотлар янграган эди.
«Шахтёр» клуби билан шартномамнинг сўнгги кунигача бирга бўлимишимни айтиб ўтган эдим ва бошқа ҳеч қандай клуб билан музоркара олиб бормадим. Мен жамоани Украина чемпионатида, Европа Лигасида ва Украина Кубогида муваффақиятсиз иштирок этмаслиги учун бор эътиборимни "Шахтёр"га қаратдим.
Эртадан эркин мураббийман. Яна бир бора қайтариб айтаман, шу кунгача ҳеч ким билан музокара олиб бормадим, ҳеч ким билан шартнома имзоламадим», — деди Луческу Tribuna билан суҳбатда.