“Барселона” жамоаси бош мураббийи Луис Энрике “Севилья”га қарши Испания Кубоги финалидан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.
“Ажойиб мавсумнинг яхши финали бўлиб ўтди. Мавсум биз учун омадли ўтди. Кубок финалида бир киши кам бўлиб қолишимизга қарамай, ғалаба қозона олдик. Жамоа ҳимояда мустаҳкам ўйнади, бир неча ўйинлардан буён гол ўтказиб юбормаяпмиз. “Барселона” сафида чемпионлар тўп суради. Улардан кўпроғини талаб қилиш нотўғри”, – деди Энрике.